23.11.2021 19:14
5786
«Боруссия» Ҳоландни олиб қолиш учун маошини икки баравар оширишга тайёр

Дортмунднинг «Боруссия» клуби Эрлинг Ҳоландни клубда яна бир йил сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқчи.

«Sky Sport Germany» нашрининг ёзишича, дортмундликлар норвегиялик форвардни олиб қолиш учун унинг маошини икки бараварга оширишга тайёр. Унинг ҳозирги вақтдаги маоши 8-9 миллион еврони ташкил этади. Янги шартномага кўра у 16-18 миллион евро маош олиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, «Боруссия» янги шартнома бўйича товон пули 2022 йилда эмас, 2023 йилда кучга киришини истамоқда. Ҳоланднинг ўзи эса таклифни ўйлаб кўришини айтган.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг «асаларилар» билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. Унинг айни дамдаги тахминий трансфер суммаси 150 миллион еврони ташкил этади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар