22.11.2021 14:12
19829
Зидан «МЮ» таклифини рад этгани сабаблари маълум бўлди

«Манчестер Юнайтед» раҳбариятининг Оле-Гуннар Сульшер ўрнига янги бош мураббий сифатида Зинеддин Зиданни таклиф этиш ҳаракатлари зое кетди.

Сuatro хабарига кўра, «Реал» собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан «МЮ»ни бошқариш ҳақидаги таклифни олгани билан музокарага киришмай, рад жавобини берган. 

Қайд этилишича, франциялик 49 ёшли мутахассис инглиз тилини яхши билмаслиги ва рафиқасининг Англияга кўчиб ўтишни хоҳламаслиги сабабли «МЮ» таклифини қабул қилмаган. 

Зинеддин мураббийлар фаолиятига қайтса ҳам Франция миллий жамоаси ёки «ПСЖ» клубини бошқармоқчи.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» якшанба куни Сульшерни истеъфога чиқарди. Жамоани навбатдаги баҳсга Майкл Кэррик тайёрлайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар