22.11.2021 09:57
6107
Теглар
Сульшер «МЮ»да ўтган 3 мавсуми ҳақида гапирди

«Манчестер Юнайтед»дан истеъфога чиқарилган бош мураббий Оле-Гуннар Сульшер клубдаги уч мавсуми ҳақида гапирди.

«Биринчи мавсумда олтинчи, кейингиларида учинчи ва иккинчи ўринни эгалладик. 3-ўринни эгаллаган мавсумимизда менга Жесси Лингард тўп киритган охирги ўйин ёққанди. Биз бирлашиб, 3-поғонага кўтарилганимиз ажойиб. 

Ўтган мавсумда Европанинг энг яхши жамоаларидан бирининг олдида 2-ўринни эгаллаш, менимча, ажойиб ютуқ. Қолаверса, Европа Лигасида ҳам ғолиб бўлишга яқин келдик. Фарқ жуда кичик эди – биттагина пенальти. 

Пойдевор қўйилганини биламан. Футболчилар ва жамоа олға интилишга тайёр. Ишончим комилки, улар олдинга интилишади», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар