22.11.2021 17:38
1209
Саутгейт Англия миллий жамоаси билан келишувни узайтирди

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт амалдаги келишувини узайтирди.

Англия миллий жамоаси расмий сайти хабарига кўра, англиялик мутахассис билан келишув 2024 йилга қадар узайтирилган. У Евро-2024 якунидан кейин миллий жамоани тарк этади.

Аввалги шартномасига кўра, Саутгейтнинг келишув муддати 2022 йилга қадар бўлиб, йиллик 3 миллион евро маош олган бўлса, янги шартномага кўра унинг йиллик маоши 5 миллион еврони ташкил этади. 

Эслатиб ўтамиз, Гарет 2016 йилдан буён Англия миллий жамоасини бошқармоқда. Унинг қўл остида «уч шерлар» ЖЧ-2018 яримфиналида тўп сурди, шунингдек, Евро-2020 финалчисига айланганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар