20.11.2021 09:11
3161
Мюллер Ди Мария ва Ўзилнинг рекордини такрорлади

«Бавария» яримҳимоячиси Томас Мюллер Германия чемпионати 12-туридан ўрин олган «Аугсбург»га (1:2) қарши ўйинда жамоасининг ягона голига ассистентлик қилди. 

Германиялик 32 ёшли ҳавбекнинг 2021 йилда Бундеслигадаги ассистлари 20тага етди ва у ушбу кўрсаткич бўйича топ-5 лига рекордини такрорлади. 

Бунгача яримҳимоячи Анхель Ди Мария  2011 ва 2014 йилларда «Реал»да, Месут Ўзил 2015 йил «Арсенал»да худди шундай натижа қайд этишганди.

Мюллерда рекордни янгилаш учун 2021 йил ҳисобидан яна 5та ўйин бор.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар