17.11.2021 22:15
7161
Манба: Зидан «МЮ» эгаларига АПЛда ишлашга тайёр эмаслигини айтди

«Реал»нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан «МЮ» Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқарган тақдирда ҳам, инглиз клубида ишламоқчи эмас. 

«Юнайтед» франциялик мутахассисни жамоага таклиф этишни хоҳлаганди, аммо у манкунианликлар эгаларига ҳозирча АПЛда ишлашга тайёр эмаслигини айтган. 

Sport Bild'нинг ёзишича, Зидан ёзгача дам олмоқчи. 

49 ёшли мураббий май ойида «Реал»ни тарк этганидан бери ишсиз. 

Сульшер «МЮ»ни 2018 йил январдан бери бошқармоқда. Жамоа унинг қўл остида сўнгги 12та баҳснинг 6тасида ютқазди ва АПЛда 6-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар