Аргентина миллий жамоаси Агуэрони қўллаб-қувватлади
ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги Бразилияга қарши ўйин (0:0) олдидан Аргентина миллий жамоаси Серхио Агуэрони қўллаб-қувватлади.
Аргентиналик футболчилар «Vamos Kun con todo!» («Бардам бўл, Кун, сен, уддалайсан») ёзувли баннер билан майдонга тушишди. Миллий жамоа ўйинчилари бу билан юрагидаги муаммо сабабли 3 ойга сафдан чиққан ва фаолиятини эрта тугатиши мумкин бўлган Серхио Агуэрони қўллаб-қувватлашди.
Маълумот учун, Серхио Аргентина миллий жамоаси сафида 101та ўйинда 41та голга муаллифлик қилган.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар