16.11.2021 09:04
2161
Теглар
Сербия футболчилари ЖЧ йўлланмаси учун берилган 1 млн еврони касал болаларга ёрдам берадиган фонд ҳисобига ўтказишди

Сербия миллий жамоаси футболчилари жаҳон чемпионатига чиққанлиги учун берилган бонусларни хайрия қилишди. 

Мамлакат президенти Александр Вучич футболчиларга 1 млн евро мукофот пули ваъда қилганди ва Португалия (2:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг пул Сербия футбол федерацияси ҳисобига ўтказилди.

Аммо футболчилар ушбу маблағни хайрияга — касал болаларга ёрдам бериш фондига ўтказишга қарор қилишди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар