16.11.2021 12:42
5295
Теглар
Европада гуруҳларда сўнгги тур. Италия вазифани уддалай олмади

Европада саралаш босқичидаги яна бир фаворит Қатар учун тўғридан тўғри йўлланмага эга бўла олмади. Европанинг амалдаги чемпионлари қаторасига иккинчи мундиални ўтказиб юбориши мумкин.

ЖЧ-2022. Саралаш турнири. Европа. C гуруҳи
Шимолий Ирландия — Италия — 0:0

Шимолий Ирландия: Пикок-Фаррелл, Ж.Эванс, Каткарт, Флэнаган, Льюис, Дэйвис, Магеннис, Даллас, Сэвилл (К.Эванс, 72), Макканн, Уайт (Вашингтон, 72).
Италия: Доннарумма, Бонуччи, Ачерби, Эмерсон (Скамакка, 80), Ди Лоренцо, Жоржиньо (Локателли, 69), Барелла (Белотти, 64), Кьеза, Тонали (Кристанте, 46), Инсинье (Бернардески, 68), Берарди.
Огоҳлантиришлар: Тонали, 9. Магеннис, 57. Пикок-Фаррелл, 83.
Ҳакам: Ковач (Руминия).
15 ноябрь. Белфаст. «Уиндзор Парк» стадиони.

«Италия Швейцария устидан ғалаба қозонишга ҳақли эдими?» саволи бироз ғалати эшитилади. Назарий жиҳатдан Европанинг амалдаги чемпионлари ҳозиргидан ҳам ёмонроқ ҳолатга тушиши мумкин эди, аммо уларда бир тур аввал тўғридан тўғри йўлланма учун жуда яхши имконият бор эди. Аммо Жоржиньо Швейцарияга қарши принципиал ўйинда 11 метрдан яна гол ура олмади, энди унинг бу хатоси шунчаки тасодиф сифатида ёддан чиқиши ҳам, ЖЧ-94 финалидаги Роберто Баджонинг пенальтиси каби бир умр ёдда қолиши ҳам мумкин.

Ҳа, ўшанда жаҳон чемпионати финали эди, ҳозирги вазиятда ўртага фақат мундиал йўлланмаси тикилганди, лекин «скуадра адзурра» саккиз йилдан буён футболдаги бу асосий турнирда иштирок этмаган. Ўйиндан кейин Роберто Манчини ёмон нарсалар ҳақида ўйламасликка чақириб, Қатар йўлланмаси учун кураш баҳордаги ўйинларда ҳам давом этишини эслатмоқда. У ўз сўзларида бу турнирда «Уиндзор Парк»даги ўйинларда бирор марта гол ўтказмаган рақибга ҳам ҳурмат мужассам эди. Қолаверса, итальянлар ҳеч қачон Белфастда ғалаба қозона олмаган, 64 йил муқаддам эса бу ерда уларнинг ЖЧ-1958 учун йўлланма қўлга киритиш орзуси чилпарчин бўлганди.

«Масала биз қандай ўйнашимизда», — дея қайд этди Манчини. Айтиш керакки, «адзурри» сўнгги вақтларда таркибда йўқотишларга учради, Кьеллини, Иммобиле, Пеллегрини, Верратти, Дзаньоло, Бастони, Калабрия ва Бираги сафдан чиққан. Юқоридаги рўйхатнинг камида илк тўрт вакили бошланғич таркибнинг доимий футболчилари эди ва мураббийлар штаби Белфастдаги ўйин учун Дзаппакоста ва Феррарини таркибга чақиришига тўғри келди.

Ихтиёридаги таркибдан келиб чиққан ҳолда Манчини яққол марказий ҳужумчисиз схемани танлади. Ҳужум учлиги марказида асосан қанотларда ўйнашга одатланган Инсинье жойлашди, уни қанотларда Берарди ва Кьеза қўллаб-қувватлади. Эҳтимол, итальянларнинг режаси шимолий ирландияликларнинг чуқур ҳимоясини футболчиларнинг индивидуал ҳаракатлари эвазига ёриб ўтиш бўлгандир. Лекин бундай уринишлар рақиб дарвозасига жиддий хавф туғдира олмади.

Айтиш мумкинки, мезбонлар дарвозабони Пикок-Фаррелл илк 45 дақиқаликни чигалёзди режимида ўтказди, дарвозабоннинг ягона ёрқин сэйви эса — у Кьезанинг зарбасини оёқлари билан қайтарганди — «Ювентус» форварди офсайдда бўлгани туфайли аҳамиятини йўқотди. Қолган паллаларда меҳмонлар ўзларининг кам сонли имкониятларига жуда эҳтиёткорлик билан ёндашишди. Рақиб илк марта қарши ҳужумга имкон берган вазиятда ҳам ҳимоячиларни алдаб ўтган Инсинье тўпни осонлик билан дарвозабоннинг қўлларига тутқизди.

Танаффусга қадар Европа чемпионларини қаноатлантириб турган нарса — Люцернда параллел кечаётган учрашувда асосий ҳужумчилари Сеферович ва Эмболосиз ҳаракат қилаётган швейцарияликлар ҳам Болгария дарвозасига йўл топа олмагани эди. Аммо ниманидир ўзгартириш керак эди ва Манчини бошланғич таркибдаги ҳужумчилар ўрнини ўзгартирмаган ҳолда биринчи бўлимда сариқ карточка олган Тонали ўрнига Кристантени тушириш билан кифояланди.

Аммо танаффусдан мезбонлар ҳам ўзгарган ҳолда қайтишди, худди мезбон мухлислар зерикиб қолаётганини сезгандек. Иккинчи бўлимда мезбонларда вазиятлар кўпроқ бўлди, ҳужумга қўшилган Льюиснинг ташлаб берган тўпидан кейин Сэвилла ҳисобни очиши мумкин эди, аммо Доннарумма яқин масофадан йўлланган кучли зарбани қайтарди. Худди шу вақтда Окафор Швейцарияни онлайн режимда ЖЧ-2022га олиб чиқаётганди.

Кьеза рақиб жарима майдони марказида туриб тўпни дарвоза бурчагига аниқ йўналтира олмаган паллада эса Люцернда ҳисоб 2:0 кўринишини олди. Манчини ниҳоят захирада яққол марказий ҳужумчи Белотти ҳам борлигини эслаб қолганида эса, швейцарияликлар учинчи голни уришди, аммо ВАР Гаврановичнинг голини бекор қилди. Яъни, бу ҳолатда ҳам Италияни Қатардан биргина аниқ зарба ажратиб турганди. Аммо Люцернда барибир учинчи гол урилгач , «адзурри» миссияси уддалаб бўлмас топшириққа айланганди - энди улар тўплар нисбати бўйича швейцарияликлардан устун бўлиши учун сафарда 2 тўп фарқи билан ғалаба қозониши талаб этиларди.

Агар Бонуччи ўйин сўнгида Вашингтоннинг зарбасини дарвоза чизиғи устида тўхтатиб қолмаганида, бу ҳақиқий камситилиш бўларди. Аммо бу қаҳрамонлик ҳеч нарсани ўзгартирмади. Белфастдаги ўйин тугаганидан кейин ҳам швейцарияликлар гол уришда давом этишди, Европанинг амалдаги чемпионлари эса Қатарга бориш учун энди кейинги йил баҳорида бўлиб ўтадиган плей-офф ўйинларида қатнашиши керак бўлади. Швейцария термасини Евро-2020дан кейин қабул қилиб олган Мурат Яқин эса жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритди.

Швейцария — Болгария — 4:0 (Окафор, 48. Варгас, 57. Иттен, 72. Фройлер, 90+1).
Швейцария – Зоммер, Шер (Соу, 90), Видмер, Мбабу, Фрай, Шакири (Эбишер, 90), Закария, Варгас (Зекири, 79), Фройлер, Окафор (Штеффен, 68), Гавранович (Иттен, 68). 

F гуруҳи
Шотландия — Дания — 2:0 (Сауттар, 35. Адамс, 86).
Шотландия – Гордон, О’Доннелл, Тирни (Ралстон, 87), Купер, Робертсон (Маккенна, 79), Макгинн, Гилмор (Маклин, 74), Кристи (Армстронг, 80), Макгрегор, Суттар, Адамс. 
Дания – Шмейхель, Кристенсен, Вестергор, Мэле, Васс (Дрейер, 81), Бруун Ларсен (Систо, 56), Йонссон (Стаге, 56), Кристенсен (Ба, 81), Ольсен, Кьер, Корнелиус (Уре, 72).

Исроил — Фарер ороллари — 3:2 (Даббур, 30, пенальтидан. Вайсманн, 58. Перетц, 74 — Ватнҳамар, 62. К.Ольсен, 72).

Австрия — Молдавия — 4:1 (Арнаутович, 4, 55, пенальтидан. Триммель, 21. Любичич, 83 — Николаэску, 60).

I гуруҳи
Сан-Марино — Англия — 0:10 (Магуайр, 6. Фаббри, 15, автогол. Кейн, 27, пенальтидан, 31, 39, пенальтидан, 42. Смит-Роу, 58. Мингс, 69. Абраҳам, 78. Сака, 79).
Англия – Рэмсдейл, Магуайр (Чилуэлл, 46), Мингз, Коуди, Александер-Арнолд, Фоден (Абраҳам, 46), Филлипс (Галлаҳер, 46), Смит-Роу (Стоунз, 73), Беллингем, Сака, Кейн (Жеймс, 63).
Четлатиш: Росси (68).

Польша — Венгрия — 1:2 (Свидерски, 61 — Шафер, 37. Гоздог, 80).
Польша – Шченсни, Пухач (Плахета, 83), Давидович, Беднарек, Кэш (Юзвяк, 46), Модер (Зелиньски, 46), Линетти (Франковски, 65), Клих, Кендзера, Швидерски, Пионтек (Милик, 65). 
Венгрия – Дибус, Него, Ланг, Фиола, Надь, Варга (Газдаг, 59), Шафер, Шен (Кишш, 72), Надь (Вечеи, 90), Салаи, Салаи (Хан, 89).

Албания — Андорра — 1:0 (Чекичи, 73, пенальтидан).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар