15.11.2021 19:03
7016
Алвеш «Барселона»да ҳаммадан кам маош олади

«Барселона»нинг бразилиялик ҳимоячиси Дани Алвеш ўзининг севимли жамоасига қайтиш учун кам миқдордаги маошга ҳам рози бўлган.

Diario Spor» нашрининг ёзишича, 38 ёшли футболчининг белгиланган маоши жамоадаги энг паст маош бўлади. Бироқ бу сумманинг қанча эканлиги ошкор этилмаган. Шунингдек, футболчининг шартномасида бир қатор бонуслар ҳам кўзда тутилган, бу унинг қўлга киритган совринларига боғлиқ бўлади.

Таъкидланишича, Алвеш 2022 йилнинг декабрига қадар шартнома имзоламоқчи бўлган, бироқ клуб узайтириш шарти билан шу мавсум якунига қадар мўлжалланган шартнома тузишни маъқул кўрган. Футболчининг расмий таништирув маросими чоршанба, 17 ноябрь куни ўтказилиши режалаштирилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар