14.11.2021 15:26
2920
Про лига. «Нурафшон» Фарғонада «Нефтчи» билан дуранг қайд этиб, плей-офф йўлланмаси учун курашиш имкониятини сақлаб қолди

Про лига 23-турининг сўнгги учрашуви Фарғонада «Нефтчи» ҳамда «Нурафшон» ўртасида кечди.

Учрашувнинг 49-дақиқасида бухороликлар ҳисобни очишлари мумкин эди, аммо Бобур Амонов 11 метрлик жарима зарбасидан фойдалана олмади.

79-дақиқада эса Йешич ҳисобни очган бўлса, 84-дақиқада Шодмонов иккинчи пенальтидан унумли фойдаланди – 1:1.

Шу тариқа, «Нурафшон» очколари сонини 28тага етказиб, 4-ўринда қолди. 3-ўриндаги «Олимпик» ҳисобида 31 очко мавжуд. Сўнгги тур олдидан Про лигада 3-ўринни эгаллаш учун икки жамоа ҳам имкониятга эга. Жамоалар 24-турда Бухорода ўзаро майдонга тушади.

Про лига. 23-тур. 14 ноябрь 
«Нефтчи» - «Нурафшон» - 1:1

Ҳакам: Аскер Нажафалиев
Голлар: Александр Йешич 79 – Беҳрўз Шодмонов 84 пен.
Амалга оширилмаган пенальти: Б.Амонов, 49.
«Нефтчи»:  Машҳуржон Муҳаммаджонов, Шодиёр Ҳожиматов, Иззатилло Абдуллаев, Абдуллоҳ Олимов, Умар Атҳамзода, Аъзамжон Алиев, Тоҳиржон Шамситдинов, Дарко Станоевич, Александр Йешич, Ойбек Қиличев, Улуғбек Ҳошимов. 
Захира: Акбар Тўраев, Шуҳратилло Раҳмонов, Собит Синдаров, Сардор Абдунабиев, Шерзодбек Каримов, Сарвар Солиев, Сайдулло Раҳматов, Жасурбек Абдулбеков, Достон Тошматов. 
«Нурафшон»: Шоҳжахон Насимов, Жасур Ўринов, Бобир Амонов, Миржалол Жумаев, Бобур Қосимов, Анваржон Жўраев, Санъат Шихов, Рустамжон Абдуҳамидов, Алишер Саноев, Шавкат Саломов, Фирдавс Асадов. 
Захира: Сардор Қобулжонов, Суҳроб Неъматов, Давронбек Исоқов, Бекзод Саидов, Бехруз Шодмонов, Сардорбек Иззатов, Марко Милич, Файзуллобек Жуманқўзиев, Нуржаҳон Музаффаров.

Турнир жадвали:

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар