14.11.2021 08:53
2109
Кафу: «Алвес мендан яхшироқ. Унинг тажрибаси «Барселона»га фойда келтиради»

Бразилия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Кафу «Барселона»га қайтган ҳамюрти Дани Алвес ҳақида фикр билдирди. 

«У мендан яхшироқ. Унинг тажрибаси «Барселона»га катта фойда келтиради. 

Ёшига қарамай, Дани жисмонан тўлиқ тайёр. Унда Қатардаги жаҳон чемпионатида ўйнаш имконияти бор. «Барса» учун ажойиб трансфер», — дея Кафунинг сўзларини келтиради Agencia EFE. 

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Алвес Каталония клуби билан мавсум сўнгигача мўлжалланган шартнома имзолади. У 2008 йилдан 2016 йилгача ҳам «кўк-анорранглилар» сафида ўйнаган ва жамоа билан 23та соврин ютган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар