14.11.2021 08:51
1346
Дибала жароҳат олди. У 2 йилдан сўнг илк бор миллий жамоа асосий таркибида майдонга тушганди

Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Пауло Дибала ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Уругвайга (1:0) қарши баҳсда жароҳат олди, деб хабар беради TyC Sports.

«Ювентус» футболчиси миллий жамоада 2019 йил ноябрдан сўнг илк бор асосий таркибда майдонга тушганди. У болдир мушакларига берилган зарбадан кейин шикастланди.

Ҳужумчининг қанча муддатда тикланиши маълум қилинмади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар