11.11.2021 09:41
1425
Далич: «Аввал Мальта, шундан кейингина Россия ҳақида ўйлашимиз керак»

Хорватия миллий жамоаси бош мураббийи Златко Далич ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Мальта миллий жамоасига қарши ўйин ҳақида гапирди.

«Бизни Қатардаги жаҳон чемпионатидан 2та ғалаба ажратиб турибди. Бор эътиборимизни ҳозир Мальтага қаратганмиз. Бу биз энг кўп ҳурмат қиладиган рақиб, лекин ўйинда фаворитлигимиз аниқ. Сабаби, биз ҳар бир жиҳатга кўра улардан яхшироқ кўрсаткичга эгамиз. Кейинги ўйинимиз Россия билан. 3 очко жуда муҳим, шу сабаб ўйинга жиддий ёндашишимиз лозим. Шундай қилиб, аввал Мальта, шундан кейингина Россия ҳақида ўйлашимиз керак», – дея Даличнинг сўзларини келтиради Хорватия футбол иттифоқи расмий сайти.

Маълумот учун, Хорватия H гуруҳида 17 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам Россияда эса 19 очко мавжуд. Мальтага қарши учрашув 11 ноябрдан 12 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:45да старт олади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар