10.11.2021 09:24
1899
Месси умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтди. У Бразилияга қарши ўйнаши мумкин

«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси жароҳатидан тикланиб, майдонга қайтишга яқин, деб хабар беради журналист Вероника Брунати.

Футболчи 9 ноябрь куни Аргентина миллий жамоасининг умумий гуруҳдаги машғулотларида қисман қатнашди. Сўнг жамоадан алоҳида индивидуал машқлар бажарди. 

Мураббийлар штаби оптимистик кайфиятда. Ҳозирча Леонинг 13 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Уругвайга қарши баҳсни асосий таркибда бошлаши ҳал қилинмаган, аммо ҳужумчи 17 ноябрь кунги Бразилия билан баҳсда 90 дақиқа ўйнашга тайёр бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «ПСЖ» жароҳати бор Мессининг миллий жамоага чақирилганига норозилик билдирганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар