09.11.2021 16:49
1951
Ўзбекистон миллий жамоасининг иккинчи кунги машғулотларидан фотожамланма

Бугундан Элдор Шомуродов миллий жамоа билан машғулотларга киришди. Тошкентга бироз кечроқ етиб келган Жасур Яхшибоев бугун тонгда бўлиб ўтган машғулотларни ўтказиб юборгани маълум қилинди.

Ўзбекистон миллий жамоаси ноябр ойи ФИФА кунларидаги йиғиннинг иккинчи кунги машғулотларини ўтказди. 

Бугунги машғулотларга Италиянинг «Рома» клубида тўп тепаётган Элдор Шомуродов ҳам келиб қўшилди. 26 ёшли ҳужумчи умумий жамоадан алоҳида тикланиш машғулотларини ўтказди. 

Эслатиб ўтамиз, 8-16 ноябр кунларида бўлиб ўтиши режалаштирилган машғулотларнинг дастлабки қисми Тошкентда бўлиб ўтади. Шундан сўнг, миллий жамоа Тбилисига йўл олади. Бу ерда 15 ноябр санасида Грузия миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилади.

Суратлар муаллифи — Мухиддин Қурбонов

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар