09.11.2021 16:20
9659
Моуриньо «Челси» ва «Тоттенҳэм» ўйинчиларини «Рома»да кўрмоқчи

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо қишки трансфер ойнасида Рим клубига янги ўйинчиларни чақиришни режалаштирган.

Football Italia хабарига кўра, португалиялик мураббий «Челси» яримҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик ва «Тоттенҳэм» футболчиси Гарри Уинксни «Рома»да кўрмоқчи.

Қолаверса, «Боруссия Мёнхенгладбах» яримҳимоячиси Денис Закария ҳам «Рома»нинг трансфер ойнасидаги мақсадларидан бири сифатида қолмоқда. Унинг немис клуби билан амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади. 

Аввалроқ, Моуриньо клуб ёзги трансфер ойнасида ўз сафини кучайтирмагани, фақатгина муаммоларни ёпганини айтиб ўтганди. 

Маълумот учун, «Рома» А Серия 12-туридан кейин 19 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар