07.11.2021 17:48
6913
Элдор Шомуродов «Рома» сафида А Сериядаги дебют голини уриб, 14та ўйинлик голсиз сериясига барҳам берди

«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов А Серия 12-тури доирасида бўлиб ўтаётган «Венеция»га қарши беллашувда гол киритди. 

Бу ўзбекистонлик ҳужумчининг римликлар сафида А Серияда урган дастлабки голи бўлди. Элдор сўнгги бор УЕФА Конференциялар Лигасида «Трабзонспор» дарвозасига гол уришга муваффақ бўлганди. Ушбу гол орқали у 14 ўйиндан иборат голсиз сериясига ҳам барҳам берди. 

Шунингдек, Темми Абраҳамнинг голига ассист амалга оширган 26 ёшли ҳужумчи Италия А Сериясидаги голли узатмалари сонини 3тага етказиб олди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар