06.11.2021 11:53
3523
France Football  бош муҳаррири: «Мессига «Олтин тўп»ни олиши ҳақида хабар берилгани – мутлақо сафсата»

France Football журнали бош муҳаррири Паскаль Ферре «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси «Олтин тўп»ни олиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

Аввалроқ ОАВда аргентиналик футболчи совринни қўлга киритиши ҳақида аллақачон хабардор қилингани айтилганди.

«Бу мутлақо сафсата. Сўнгги 10 кун ичида бундай ҳолатларни кузатяпмиз», – дейди Ферре.

Маълумот учун, Месси ўтган мавсумда Аргентина миллий жамоаси билан Америка Кубогида ғолиб бўлди. Шунингдек, «Барселона» сафида Испания Кубогини қўлга киритди ва Ла Лиганинг энг яхши тўпурарига айланди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар