06.11.2021 12:21
952
Дарвозабонларга аталган 24-турнинг марказий учрашувидан фоторепортаж

Ўзбекистон Суперлигасида 24-тур беллашувлари давом эттирилмоқда. 

Кеча, 5 ноябр санасида Тошкентдаги «Локомотив» стадионида мезбон «Локомотив» Жиззахнинг «Сўғдиёна»сини қабул қилди. Турнинг марказий беллашуви голларга бой ўтмаган бўлса-да, ўз мақомига муносиб футбол тақдим этди. 

Айниқса биринчи тайм сўнги воқеаларга бой ўтди. 45-дақиқада жиззихликлар пенальти тепиш имконига эга бўлишди. Бироқ Марко Колакович уни голга айлантира олмади. «Темирйўлчилар» посбони Жавоҳир Илёсов ишонч билан 11 метрлик нуқтадан йўлланган зарбани қайтариб юборди. Орадан кўп ўтмай, биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг учинчисида тошкентликлар фойдасига пенальти белгиланди. Темурхўжа Абдухолиқов ушбу жарима зарбасидан аниқ зарба бериб, жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. 

Қуйида ушбу беллашувдан суратларни томоша қилишингиз мумкин.

Суратлар муаллифи — Абдулвосид Валихонов

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар