05.11.2021 14:34
3800
Моуриньо ҳакамларни кескин танқид қилди

«Рома» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Конференциялар лигаси гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган «Будё-Глимт»га қарши ўйиндан (2:2) сўнг учрашув ҳакамларини танқид қилди.

«Ҳисоб 2:2, бу ҳақиқат, лекин улар биздан 2та пенальтини очиқчасига олиб қўйишди. Барчаси кундек равшан. Рақибларимиз 2та зарба беришди ва 2та гол уришди. Биз 2та гол урдик, лекин қўшимча 2та пенальтини ҳам тепмадик.

Билмадим, балки фаолиятини Конференциялар лигасида бошлаган «ғўр» ҳакамлар бордир. Норвегиядаги баҳсда мен ҳакамлар ҳақида бир оғиз ҳам гапирмагандим, чунки биз ростан ҳам 1:6 ҳисобида ютқазгандик. Бугун эса улар биздан иккита яққол пенальтини тортиб олишди. 
Статистикага қаранг, ҳакамлар хатоси туфайли «Рома» қанча очко йўқотди? «Ювентус», «Милан», «Будё-Глимт»... Ишқилиб, бу охиргиси бўлсин», – дея Моуриньонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, икки жамоа ўртасидаги биринчи баҳсда «Рома» 1:6 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учраган эди. Айни дамда римликлар 7 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, Норвегия клуби 8 очко билан гуруҳда пешқадам бўлиб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар