04.11.2021 13:54
4322
«Рома» спорт директори: «Сардорни трансфер қилишимиз ҳақидаги хабарлар ёлғон»

«Рома» спорт директори Тьягу Пинту ОАВда римликларнинг «Зенит» ҳужумчиси Сардор Озмунга қизиқаётгани ҳақида тарқаётган хабарларни рад этди.

«Албатта, бизнинг скаутларимиз мунтазам равишда УЕФА Чемпионлар Лигасини кузатиб боришади. Лекин ОАВда клубимизнинг Сардор Озмунга қизиқаётгани ҳақида берилаётган хабарларда ҳеч қандай асос йўқ. Бу — фейк», - деди Пинту. 

Маълумот ўрнида, эронлик 26 ёшли ҳужумчи жорий мавсум 11та учрашувда майдонга тушиб, 7та гол ва битта ассистни амалга оширди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар