04.11.2021 21:29
5624
Теглар
Контеда дебют, «Рома» 1:6 ҳисобидаги мағлубият учун реванш оладими? Конференциялар лигаси 4-тур анонси

Сешанба ва чоршанба кунги Чемпионлар лигаси баҳсларидан кейин бугун, 4 ноябрь пайшанба оқшомида Европа лигаси ва Конференциялар лигаси доирасидаги 4-тур учрашувлари ўтказилади. Нуфузи жиҳатдан кўҳна қитъада учинчи даражали турнирда Антонио Контенинг «Тоттенҳэм»даги дебюти ва Жозе Моуриньо шогирдларининг Норвегияда учралган қақшатқич мағлубият учун қандай жавоб бериши кўпчилик учун қизиқ.

«Рома» реванш иштиёқида
«Шуниси яхшики, энди бундан буён ҳеч ким мендан нега фақат битта таркибни майдонга тушираверишимни сўрамайди», - деганди Жозе Моуриньо Норвегияда «Рома»нинг аралаш таркиби билан «Буде-Глимт» клубига 1:6 ҳисобидаги шармандали мағлубиятга учрагач. 

Икки ҳафта аввалги ўйинда камтарона норвеглар Моуриньони фаолиятидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олишга мажбурлашди. Бу португалиялик мутахассиснинг мураббийлик фаолиятидаги 1008-ўйини бўлиб, унинг қўл остидаги клуб расмий ўйинда ҳали 6та гол ўтказиб юбормаганди. Натижада, «Буде-Глимт» кимсан «Рома»ни гуруҳда ортда қолдириб, пешқадамлик қилмоқда.

Римликлар мухлислари қаршисида шармандали мағлубият учун реванш иштиёқида тўп суришлари аниқ. Кўрамиз, Жозе Моуриньо жамоаси қақшатқич зарбага қандай жавоб беришар экан? Дарвоқе, аксарият итальян нашрлари бугунги баҳсда Элдор Шомуродов «Рома»нинг асосий таркибида майдонга тушишини тахмин қилган. 

Конте дебютини ўтказади
Икки ҳафта аввал фақат «Рома» эмас, «Тоттенҳэм»нинг ҳам Нидерландияда камтарона «Витесс» клубига кичик ҳисобда мағлубиятга учраганини инглиз нашлари сенсация сифатида баҳолашди. Нуну Эшпириту Санту душанба куни истеъфога чиқарилгач, «Тоттенҳэм» сешанба куни Антонио Контени бош мураббий сифатида эълон қилди. Италиялик мутахассис Лондондаги дебютини реванш олиш билан бошласа, ажаб эмас.

УЕФА Конференциялар лигаси. 4-тур
4 ноябрь (пайшанба)

A гуруҳи: ЛАСК - «Алашкерт» (22:45), «Маккаби» Тель-Авив – ХИК (22:45)
B гуруҳи: «Гент» - «Партизан» (22:45), «Флора» - «Анортосис» (20:30)
C гуруҳи: «Заря» - ЦСКА София (22:45), «Рома» - «Буде-Глимт» (01:00)
D гуруҳи: «Раннерс» - «Яблонец» (22:45), «Алкмаар» - ЧФР (22:45)
E гуруҳи: «Унион» - «Фейеноорд» (01:00), «Славия» - «Маккаби» Хайфа (01:00)
F гуруҳи: «Линкольн Ред Импс» - «Слован» (22:45), ПАОК - «Копенҳаген» (01:00)
G гуруҳи: «Ренн» - «Мура» (01:00), «Тоттенҳэм» - «Витесс» (01:00)
H гуруҳи: «Қайрат» - «Қорабоғ» (20:30), «Омония» - «Базель» (22:45).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар