02.11.2021 16:58
7676
U23 Осиё чемпионати саралаши. Ўзбекистон Кувайтни йирик ҳисобда таслим этди

2022 йилда Ўзбекистон мезбонлигида ўтувчи U23 Осиё чемпионати саралашининг «D» гуруҳи баҳслари Тошкентда ўтказилди.

3-тур доирасида Кувайт ёшларига қарши майдонга тушган Темур Кападзе шогирдлари 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Саралаш босқичида конкурсдан ташқари иштирок этган U23 Ўзбекистон миллий жамоаси 7 очко билан «D» гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. 

Эслатиб ўтамиз, олдинги 2та тур давомида Бангладеш ва Саудия Арабистони жамоаларини енгишга эришган кувайтликлар 2022 йилнинг 1-19 июнь саналарида Ўзбекистон мезбонлигида ўтувчи Осиё чемпионатига йўлланма масаласини ҳал қилган эди. 

U23 Осиё чемпионати саралаши.
2 ноябр, сешанба. 
Кувайт - Ўзбекистон 1:5

Голлар: Абдулазиз Маҳран (65) - Раҳимқулов (37), Эркинов (45+2), Жалолиддинов (51) Ҳошимов (68 пен.), Ҳожимат Эркинов (90+3)

Кувайт: Абдураҳмон Марзуқ, Жосим Ал Аҳмади, Рашид Ал Давсари, Абдулазиз Маҳран, Юсуф Алҳақан, Отман Алшемери, Носир Жаза, Ҳусайн Муҳсин, Салмон Албус, Фавваз Алимбаилеш, Эид Ал Рашиди

Ўзбекистон: Ҳамидулло Абдунабиев, Саидазамат Мирсаидов, Абубакрризо Турдиалиев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Элдорбек Бегимов, Жасурбек Жалолиддинов, Диёр Холматов, Диёрбек Раҳимқулов, Ҳожимат Эркинов, Отабек Жўрақўзиев, Алишер Одилов.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар