02.11.2021 17:23
4871
Бокс. Нодиржон Мирзаҳмедов чоракфиналда қозоғистонлик боксчига мағлуб бўлди

Сербияда давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Нодиржон Мирзаҳмедов чоракфинал жангини ўтказди.

-48 кг вазнли боксчимиз жаҳон чемпионати чоракфиналида қозоғистонлик Темиртас Жуссуповга қарши жанг ўтказди ва имкониятни бой бериб қўйди. Натижада, Ўзбекистон миллий жамоаси турнирдаги дастлабки медални нақд қилиш имкониятини қўлдан чиқарди.

Маълумот учун, бугун, 2 ноябрь куни яна 5 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади:

-60 кг: Абдумалик Ҳалоков - Всеволод Шумко (Россия) (17:50 дан сўнг)
-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Випарон Жонгжохо (Таиланд) (19:15 дан сўнг)
+92 кг: Лазизбек Мулложонов - Давид Чалоян (Арманистон) (20:15 дан сўнг)
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Энди Круз (Куба) (22:55 дан сўнг)
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Льюис Уильямс (Англия) (00:40 дан сўнг).

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар