01.11.2021 10:21
1381
Пиоли: «Милан» «Рома»га қарши ўз иродасини кўрсата олди»

Италия А Серияси 11-тури доирасидаги «Рома» - «Милан» (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Стефано Пиоли ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз характер кўрсатиш билан бирга майдонда боримизни кўрсата олдик. «Рома» маҳоратли ўйинчилар йиғилган жамоа. Уларга қарши тенг таркибда жуда яхши ўйин кўрсатдик. Тео Эрнандес четлатилганидан кейин ҳам йигитлар ўз иродаларини намойиш эта олишди. Бундай ўйинларда характер жуда муҳим. 

Римдаги ғалабадан жуда хурсандман. Биз жуда яхши спорт формасига кириб олдик, шу темпни сақлаб қолишимиз шарт», - дейди Пиоли.

Маълумот учун, «Милан» ушбу ғалаба эвазига очколари сонини 31тага етказиб, «Наполи» билан бирга қўшҳокимликни давом эттирмоқда. Клуб тўплар нисбатига кўра 2-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар