01.11.2021 14:13
4204
Моуриньо: «Рома» мухлисларига нисбатан ҳурматсизлик қилинаётгани ғазаблантиради»

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия доирасидаги «Милан»га қарши учрашувдан (1:2) сўнг ҳакамлар ҳақида кескин фикр билдириб, ўйин борасида гапиришни истамади.

«Милан»ни табриклайман. Бошқа ҳеч нарса дейишни истамайман, акс ҳолда кейинги ҳафтада мени майдон четида кўрмайсиз.

«Рома» мухлисларига нисбатан ҳурмат йўқлигидан ғазабдаман. Ўйинда биз ҳаммага ҳурмат билан муносабатда бўламиз, бошқалар эса йўқ. Бу менга ёқмайди. Бори шу. Ўйин якунида ўзимни зўрға босиқ тутиб, ҳакамни кутмасликка қарор қилдим», - дея бошқа саволларга жавоб беришни истамади Моуриньо.

Шу куни учрашув бош ҳаками Фабио Мареска эди. У иккинчи бўлимда Ибраҳимовичга нисбатан ишлатилган қўполлик учун «Рома» дарвозаси томон пенальти белгилади. Шунингдек, миланликлар ҳимоячиси Тео Эрнандесни майдондан четлатди. 

Маълумот учун, «Рома» А Серия 11-туридан кейин 19 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар