30.10.2021 16:37
8909
Осиё чемпионати-U23 саралаши. Ўзбекистон Бангладешни тор-мор этди

Осиё чемпионати-U23 саралаши 2-тури доирасида Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар жамоаси бангладешлик тенгқурлари устидан йирик ҳисобда зафар қучишди.

Биринчи бўлимда 4та, иккинчи бўлимда 2та гол киритган ёшларимиз Бангладеш устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Натижада, Темур Кападзе шогирдлари очколари сонини 4тага етказиб, ҳозирча гуруҳда пешқадамга айланишди. 

Маълумот учун, Ўзбекистон ёшлар жамоаси ушбу саралаш босқичидаги ҳар қандай натижага қарамай, кейинги йил Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионатида (U-23) мезбон сифатида тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиққан.

Осиё чемпионати-U23 саралаши. 2-тур
Ўзбекистон U23 - Бангладеш U23- 6:0

Ҳакам: Муҳаммад Муфид (Иордания)
Голлар: Улуғбек Ҳошимов 12, Элдорбек Бегимов 15, Улуғбек Ҳошимов 16, Аслиддин Тоштемиров 27, Аббосбек Файзуллаев 64, Алишер Одилов 88.
Ўзбекистон U23: 1.Шукрон Йўлдошев, 3.Аслиддин Тоштемиров, 6.Темур Мамасидиқов (7.Ҳожимат Эркинов, 62), 8.Даврон Анваров, 9.Улуғбек Ҳошимов (17.Диёр Холматов, 82), 13.Элдорбек Бегимов, 14.Бектемир Абдуманнонов (22.Алишер Одилов, 62), 15.Одилбек Абдумажидов, 16.Аббосбек Файзуллаев (10.Жасур Жалолиддинов, 75), 18.Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, 23.Абдурауф Бўриев (20.Диёрбек Раҳимқулов, 62).
Бангладеш U23: 1.Паппу Ҳуссайн, 2.Раҳмат Миа, 3.Тутул Бадша, 4.Ёсин Арафат, 5.Риёдул Ҳасан, 6.Маник Ҳуссайн Мулла, 7.Файсал Аҳмад Фаҳим, 8.Маҳраз Ҳуссайн, 10.Маҳбубур Раҳмон (20.Энамул Ислам Ғози, 87), 12.Юсуф Зулқурнайн Хоқу, 18.Ридой (14.Абу Шаҳид, 88).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар