30.10.2021 11:59
1027
Неймар: «Бизга қарши яхши жамоа ўйнади. охиригача курашдик»

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Лига 1 12-туридан ўрин олган «Лилль»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жуда қийин бўлди. Бизга қарши яхши жамоа ўйнади. Охиригача курашдик, гол урдик. Баракалла! Хурсандман. 

Танқидчилар? Бу — нормал ҳолат. Аввало, ўзимга нисбатан танқидчиман. Улар нима бўлаётганини ва нима қилаётганимизни билишмайди. Бунга аҳамият бермайман, лекин давом этаман», — дея бразилиялик футболчининг сўзларини келтиради RMC Sport.

Париж клуби 31 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар