29.10.2021 20:12
4244
Ўзбекистон кубоги. «Насаф» Жиззахда «Сўғдиёна»ни мағлуб этиб, яримфиналга чиқди

Ўзбекистон кубоги чоракфинал сўнгги баҳси доирасида «Сўғдиёна» Жиззахда «Насаф»га кичик ҳисобда мағлуб бўлди.

Ушбу баҳс олдидан Улуғбек Бақоев сингари Рўзиқул Бердиев ҳам жамоа таркибида ротацияларга қўл урди. 

Учрашувнинг 54-дақиқасида Шохмалик Комилов белгиланган пенальтидан аниқ фойдаланиб, ажойиб зарба билан ҳисобни очди – 0:1.

Учрашувнинг сўнгги дақиқалари анча шиддатли ва муросасиз ўтди. Вазиятлардан бирида «Насаф» ҳимоячиси Умар Эшмуродов жиззахликлар ҳужумчиси Баҳодир Насимовни боши билан уриб, йиқитди. Аммо бу вазиятни бош ҳакам Илгиз Танташев эътиборсиз қолдирди. Акс ҳолда қаршиликлар ҳимоячиси қизил картчокага лойиқ топилиши мумкин эди. Ўйин якунигача ҳисоб бошқа ўзгармади ва «Насаф» яримфиналга йўлланма олди. 

Ўйин якунида меҳмон футболчилари стадионни тарк этаётганида мухлислар томонидан уларга турли буюмлар отилди.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари яримфиналда ОКМК жамоасига қарши баҳс олиб боришади.

Ўзбекистон кубоги. 1/4 финал.
«Сўғдиёна» - «Насаф» - 0:1

Ҳакам: Илгиз Танташев (Бухоро)
Гол: Шохмалик Комилов, 54 пенальтидан.
«Сўғдиёна»: 27.Милан Митрович, 4.Элёр Орипов, 5.Аюбхон Нўъмонов (20.Баҳодир Насимов, 61), 6.Искандар Шойқулов (18.Дарко Станоевич, 81), 8.Жамшид Болтабоев, 10.Шохруз Норхонов (15.Жасур Ҳакимов, 81), 17.Шаҳбоз Жўрабеков, 28.Эргаш Исмоилов (11.Жасур Ҳасанов, 46), 31.Лука Чермель, 77.Саҳоб Рашидов (19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 46), 93.Марко Колакович.
«Насаф»: 13.Азамат Сойибов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Муродбек Раҳматов (22.Акмал Мозговой, 66), 7.Дониёр Нарзуллаев (18.Баҳром Абдураҳимов, 66), 15.Жўрабек Маннонов, 19.Ҳусайн Норчаев (99.Андрия Калудерович, 66), 20.Суҳроб Нуруллоев, 34.Шерзод Насруллаев, 50.Шохмалик Комилов (92.Умар Эшмуродов, 86), 88.Марко Станоевич (77.Ойбек Бозоров, 66).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар