28.10.2021 10:38
4671
Жанубий Америка миллий жамоалари ҳар 2 йилда ўтказилиши мумкин бўлган ЖЧда қатнашмасликни маълум қилишди

Жанубий Америка футбол конфедерацияси (KONMEBOL) жаҳон чемпионатини ҳар 2 йилда ўтказиш ғоясини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказди.

«ФИФА томонидан илгари сурилган ўзгаришлар учун ҳеч қандай сабаб ёки асос йўқ. Шу муносабат билан КОНМEБОЛГА аъзо 10та давлат ҳар 2 йилда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этмаслигини маълум қилади. 

Кўриб чиқилаётган лойиҳа сайёрамиздаги энг муҳим спорт тадбирларидан бирининг тарихига путур етказиб, жаҳон футболининг қарийб 100 йиллик анъанасини бузади», – дейилади ташкилот баёнотида. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФИФА президенти Жанни Инфантино мундиални ҳар 2 йилда ўтказиш ғояси бўйича миллий жамоаларни хабардор қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар