26.10.2021 10:04
5040
Зидан «МЮ»ни бошқармайди. У дам олмоқчи

«Реал»нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан «Манчестер Юнайтед»да ишлашни режалаштирмаяпти.

Франциялик мутахассис бирор клубни бошқаришни мақсад қилмаган, у ишдан дам олмоқчи. Шу сабабли у «МЮ»да ишлаш вариантини кўриб чиқмаяпти.

Mundo Deportivo'нинг ёзишича, фақат икки таклиф Зиданнинг режаларини ўзгартириши мумкин – «ПСЖ» ва Франция миллий жамоаси. Агар Почеттино «ПСЖ»ни тарк этса, Зинедин Париж клубига ўтиш имкониятини кўриб чиқади. 

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль»дан учралган мағлубиятдан (0:5) сўнг «МЮ» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшернинг жамоадаги келажаги сўроқ остида турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар