25.10.2021 10:35
3691
Сульшер: «МЮ» бошқарувидаги энг ёмон куним. Бу мағлубият ўтган йилги 1:6дан ҳам ёмонроқ»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛ 9-туридан ўрин олган «Ливерпуль» (0:5) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Сўз топиш қийин. Аммо айтишим мумкинки, бу – жамоа бош мураббийи сифатида фаолиятимдаги энг ёмон кун. Индивидуал ва жамоавий жиҳатдан етарлича яхши эмасдик. «Ливерпуль»га бундай вазиятлар яратишга имкон бермаслик керак. Афсуски, биз бундай қилмадик.

Бизда бўш ҳудудлар бор эди ва улар имкониятлардан хотиржам фойдаланишди. Учинчи гол ўйин натижасини ҳал қилди.

Бу – менинг жавобгарлигим. Мураббийлар штаби зўр. Ўйинга ёндашувимизни аниқлайман. Вазиятлардан унумли фойдаланмадик. «Ливерпуль»га аввалги йилларда бўлгани каби юқори босим қилдик. Аммо бугун улар ўз вазиятларидан фойдаланишди. 

Ўтган мавсумда «Тоттенҳэм»га 1:6 ҳисобида мағлуб бўлгандик, аммо бугунги мағлубият ундан ҳам ёмонроқ. Айниқса, мен ва «МЮ» мухлислари учун. Биз ундан тезда қутулишимиз керак.

Ҳаммамиз узоқ йўлни босиб ўтдик. Энди таслим бўлишга жуда яқин турибмиз. Футболчилар хафа бўлишади, лекин бизда кучли характерга эга одамлар кўп. Қандай хулосалар чиқаришни кўрамиз», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар