25.10.2021 11:51
25838
Роналду «Ливерпуль»дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубият ҳақида гапирди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду Англия Премьер-лигаси 9-тури доирасида «Ливерпуль»га қарши бўлиб ўтган баҳсдан сўнг (0:5), ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Баъзида ўзингиз хоҳлаган натижаларга эриша олмайсиз. Бу каби натижаларга жавоб бериши керак бўлганлар фақат биз. Бунда кимнидир айблаш нотўғри. 

Мухлисларимиз яна бир маротаба ҳар қандай вазиятда биз билан эканликларини исботлай олишди. Бу ишқибозлар яхшироқ натижаларга, ажойиб ғалабаларга лойиқ. Биз шу учун ҳам ҳаракат қилишимиз керак. Ғалабалар вақти келди!», - деб «Instagram» саҳифасида ёзиб қолдирди. 

Маълумот учун, «қизил иблислар» кейинги учрашувни АПЛ 10-тури доирасида, 30 октябр санасида «Тоттенҳэм»га қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар