25.10.2021 14:29
3593
Манба: Рюдигер Европанинг 4 гранди билан музокара ўтказмоқда

«Челси» футболчиси Антонио Рюдигер келгуси ёзги трансферлар ойнаси вақтида «Челси» таркибини тарк этиши мумкин. 

Журналист Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, у айни дамда «Ювентус», «Манчестер Сити», «Тоттенҳэм» ва «ПСЖ» клублари билан музокаралар ўтказяпти. Ди Марционинг фикрича, футболчи лондонликлар билан янги шартнома имзолаши жуда қийин ва юқорида номлари қайд этилган 4 клубдан бирига бориб қўшилади. 

Маълумот учун, германиялик футболчининг «аристократлар» билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнида якунига етади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар