24.10.2021 23:00
12711
А Серия. «Рома» «Наполи»нинг ғалабали сериясига чек қўйди, Шомуродов захирадан майдонга тушди 

Италия чемпионатининг 9-турида пешқадам «Наполи» Римда «Рома» билан баҳс юритди. Беллашувда ҳисоб очилмади. Рим клуби сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов 86-дақиқада Тэмми Абраҳам ўрнига майдонга тушди, бош мураббий Жозе Моуриньо эса қизил карточка олди. 

Шу тариқа «кучли бешлик»да очко йўқотмаган жамоа қолмади. 

Ғалабали серияси яеунланган «Наполи» 25 очко билан 1-ўринга қайтди. «Рома» 16 очко билан 4-поғонага жойлашган. 

А Серия. 9-тур
Рома — Наполи 0:0
24 октябрь, «Олимпико»

Рома – Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Ибаньес, Винья, Кристанте, Верету, Заньоло, Пеллегрини, Мхитарян (Эль-Шаарави, 66), Абраҳам (Шомуродов, 87).
Наполи – Оспина, Лоренцо, Рраҳмани, Кулибали, Руй,Замбо-Ангисса, Фабианьски, Зелиньски (Элмаз, 71), Политано (Лосано, 71), Осимҳен, Инсинье (Мертенс, 81). 
Огоҳлантиришлар: Абраҳам (30), Карсдорп (90+4), Верету (90+4), Мертенс (90+5).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар