23.10.2021 09:10
2010
Салоҳ: «Фаолиятим охиригача «Ливерпуль»да қолишни хоҳлайман, аммо барчаси менинг қўлимда эмас»

Ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»даги келажаги ҳақида гапирди. 

Мисрлик 29 ёшли футболчининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзигача мўлжалланган. Томонлар янги битим борасида музокара олиб боришмоқда. 

«Фаолиятимнинг сўнгги кунигача «Ливерпуль»да қолишни истардим. Аммо барчаси менинг қўлимда эмас, клубнинг хоҳишига боғлиқ. 

«Ливерпуль»га қарши ўйнашимни тасаввур қила олмайман. Бундан жуда хафа бўлардим. Бу ҳақда гапиришни истамайман. «Ливерпуль»ни тарк этиш мени ақлдан оздиради. Кўрамиз, келажакда нима бўлади», —

Салоҳ бу мавсумда АПЛда 8та баҳсда 7та гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар