23.10.2021 08:48
2478
Теглар
Роналду: «Жамоани биринчи ўринга қўяман. Шу орқали индивидуал совринларга эришиш осонлашади»

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду ёзда манкунианликларда бўлган ўзгаришлар ҳақида гапирди. 

«Манчестер Юнайтед» бир неча ўзгаришларга қўл урган давр келди: клуб мени, Варан ва Санчони сотиб олди. Мослашиш учун бироз вақт керак бўлади. Ҳатто жамоада ишлаётган тизимга кўникиш керак. Менимча, қадам-бақадам ҳаракат қилиб, ҳамма нарсага эришиш мумкинлигини тушуниб етишимиз керак. 

Фақат шахсий ютуқлар ҳақида гапирмаяпман. Жамоани биринчи ўринга қўяман. Шу орқали индивидуал совринларни қўлга киритиш осонлашади», — дея Роналдунинг сўзларини келтиради Sky Sports. 

Маълумот ўрнида, 36 ёшли португал «МЮ»га қайтгач, АПЛда 5та ўйинда 3та гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар