23.10.2021 13:41
1454
«Интер»га қарши беллашув олдидан «Ювентус» ҳужумчиси сафга қайтди

«Ювентус» футболчиси Пауло Дибала жамоанинг умумгуруҳ машғулотларига қайтди, деб хабар бермоқда «Sky Sport» нашри. 

Италия А Сериясининг 9-турида туринликлар «Интер»га қарши баҳс олиб боради ва ушбу беллашувда аргентиналик футболчи ҳам иштирок этиши мумкин. 

27 ёшли футболчи мушакларидаги жароҳат сабаб сентябр ойидан бери майдонга тушмаётган эди. 

Эслатиб ўтамиз, «Интер» - «Ювентус» қарама-қаршилиги 24 октябр, Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар