23.10.2021 10:24
709
Артета: «Агрессив ҳаракат қилдик, яккакурашларда ғалаба қозондик. «Арсенал» доим шундай ўйнаши керак»

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛ 9-туридан ўрин олган «Астон Вилла»га (3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ўйинни қандай бошлаганимиз, тезлигимиз ва устунлигимиздан мамнунмиз. Натижа кўрсатмоқчи эдик. Жамоамдан фахрланаман. Агрессив ҳужумлар уюштирдик ва барча яккакурашларда ғалаба қозондик. Доим шундан ўйнашимиз керак. Рақибга қандай ҳужум қилиш ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлганимизда шундай бўлади. 

1:0 ҳисоби муаммоли, иккинчи гол фойдали бўлди. Бундан кўпроғига лойиқмиз. «Вилла» — яхши жамоа. Агар улар сизнинг жарима майдончангизда тўпга эгалик қилса, бу муаммоларга олиб келиши мумкин», — дея Артетанинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар