22.10.2021 20:52
3137
Тухель: «Мбаппе ва Неймардан кўра, менга Лукакуни шуғуллантириш осонроқ»

«Челси» бош мураббийи Томас Тухель «Пари Сен-Жермен» ва «Челси»даги фаолиятини таққослади. Германиялик мутахассиснинг фикрича, Мбаппе ва Неймар сингари юлдузлари билан ишлаш қийин.

«Челси» ва «ПСЖ» – ўйин услуби ва ташкилий ишлари масаласида умуман тескари жамоалардир. Парижда мураббийдан ҳам кўра, кўпроқ спорт вазиридек эдим. Ҳаттоки футболчиларнинг дўстлари, оила аъзолари билан яқиндан таниш эдим. Очиғини айтсам, Мбаппе ва Неймар сингари юлдузлардан кўра, Лукакуни шуғуллантириш менга осонроқ», - дея Тухелнинг интервьюсидан иқтибос келтирган La Gazzetta dello Sport.

Эслатиб ўтамиз, Томас Тухель икки йиллик фаолиятидан кейин ўтган мавсум «Пари Сен-Жермен» билан гуруҳ босқичидан плей-оффга йўлланма олган бўлса-да, истеъфога чиқарилганди. 2021 йилнинг январь ойида эса немис мураббийи Лондон клубида фаолият бошлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар