22.10.2021 20:22
8762
Суперлига. Четлатишлар, пенальтилар, 90+3 ва 90+6-дақиқада супер голлар. «Бунёдкор» «Турон»ни Про лигага яқинлаштирди

Суперлига 23-тури доирасида «Бунёдкор» Тошкентда турнир аутсайдери «Турон»ни қабул қилиб, сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди.

Хуршид Ғиёсов пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 65-дақиқада Лутфулла Тўраев иккинчи сариқ карточкани олиб четлатилгач, 78-дақиқада Ҳумоюн Муртазоев пенальтидан фарқни йўққа чиқарди – 1:1.

Аммо 80-дақиқада бош ҳакам Ильгиз Танташев меҳмонлар сафидаги Поньевичга ҳам иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, футболчилар сонини тенглаштириб қўйди.

90+3-дақиқада «Бунёдкор» яримҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев турнирдаги дебют голини киритган бўлса, уч дақиқа ўтиб Тўхтасинов ажойиб зарбаси билан фарқни иккитага оширди – 3:1.

Натижада, «Бунёдкор» 36 очко билан 5-ўринга кўтарилган бўлса, Игорь Шквирин мураббийлигидаги «Турон» 13 очко билан Про лигага яқинлашди – 14-ўрин. 

Суперлига. 23-тур
«Бунёдкор» - «Турон» - 3:1

Ҳакам: Илгиз Танташев (Бухоро)
Голлар: Хуршид Ғиёсов, 34 пен., Умарали Раҳмоналиев 90+3, Нурилло Тўхтасинов 90+6 - Ҳумоюн Муртазоев пен., 78.
«Бунёдкор»: 1. Равшан Ягудин, 4. Давронжон Эргашев, 6. Аваз Ўлмасалиев, 10. Хуршид Ғиёсов, 13. Лутфулла Тўраев, 17. Одил Абдураҳмонов, 19. Нурилло Тўхтасинов, 22. Шаҳбоз Эркинов (33. Умарали Раҳмоналиев, 70) 30. Абдулла Аблуллаев, 34. Суҳроб Иззатов (26.Улуғбек Абдуллаев, 82), 49. Иброҳим Томива.
«Турон»: 1. Низомиддин Зиёвуддинов, 6. Сардор Абдураимов, 7. Суннатилла Абдуллажонов, 8. Суннатилла Эрматов (30. Синиша Бабич, 46), 9. Ҳумоюн Муртазоев, 10. Ихтиёр Тошпўлатов, 18. Фозил Мусаев, 19. Владислав Касминин, 23. Отабек Зокиров (4. Аслиддин Тоштемиров, 46), 55. Даян Поньевич, 77. Билол Тошмирзаев.
Четлатиш: Лутфулла Тўраев 65 – Деян Поньевич 80.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар