22.10.2021 21:01
1610
Ҳоланд жароҳат олиб яна сафдан чиқди

«Боруссия» бош мураббийи Марко Розе жамоа форварди Эрлинг Ҳоланд жароҳати сабабли яна бир неча ҳафтага сафдан чиққанини маълум қилди.

«Ҳоланд «Арминия»га қарши ўйинда бизга ёрдам бера олмайди. У сўнгги ўйинда оёғининг сон қисмидан олган жароҳати сабабли яна бир неча ҳафтага сафдан чиқди», - дейди мураббий Бундеслига тур олдидан матбуот анжуманида.

Bild хабарига кўра, норвегиялик голеадорнинг тикланиши учун қарийб бир ой вақт талаб этилади. У ўтган ҳафтада «Майнц» билан баҳсда сафга қайтганди. Унгача жароҳатини тиклаш билан вақт ўтказганди.

Маълумот учун, «Боруссия» ҳужумчиси жорий мавсум Бундеслигада 9та гол киритиб, Левандовски билан бирга тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар