22.10.2021 10:20
4277
Моуриньо: «6та гол ўтказиб юборганимиз менга эмас, йигитларга оғир бўлди. Футболчиларимиз даражасида сезиларли фарқ бор»

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа Лигаси 3-туридан ўрин олган «Буде-Глимт»дан (1:6) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Бу – менинг айбим. Шундай таркиб билан ўйнашни хоҳладим. Баъзи футболчилар ўйин амалиётига эга бўлишини, олдиндаги баҳсларни инобатга олиб етакчиларга дам беришни истаган эдим. «Рома»да асосий таркиб ва захира футболчилари даражасида сезиларли фарқ бор. 

«Буде-Глимт» – биздан кўра сифатлироқ жамоа. Ҳеч бўлмаганда бугун шундай эди. Рақибнинг асосий таркиби мен бугун асосий таркибда туширган ўйинчиларга қараганда сифатлироқ.

Фаолиятимда илк бор 6та гол ўтказиб юборганим? Бу муаммо эмас. Бундай мағлубият мен учун эмас, йигитларга оғир бўлди. Кийиниш хонасида гаплашдик. У ердаги гапларни сир сақлашга ҳаракат қиламан», – дея Моуриньонинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар