22.10.2021 18:27
16829
Клопп Салоҳ ва Роналдуни таққослади

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «Манчестер Юнайтед»га қарши якшанба кунги учрашув олдидан Муҳаммад Салоҳ ва Криштиану Роналдуни ўзаро таққослади.

«Аслида бу футболчиларни таққослаш шарт эмас. Ҳар иккиси ҳам жаҳон даражасидаги ўйинчилардир. 

Муҳаммаднинг чап оёғи Роналдуникидан яхшироқ. Криштиану эса ҳаводаги курашда устун. Шунингдек, унинг ўнг оёқда йўллайдиган зарбалари Салоҳнинг зарбаларидан яхшироқ. Икки ҳужумчи ҳам жуда тезкор ва ҳар доим голларга ташна», - дейди Клопп ўйиндан олдинги матбуот анжуманида. 

Маълумот учун, АПЛ 9-тури доирасидаги «Манчестер Юнайтед» – «Ливерпуль» учрашуви 24 октябрь куни, соат 20:30да бошланади. «Ливерпуль» 18 очко билан 2-ўринда бораётган бўлса, «МЮ» 14 очко билан 6-ўринда жойлашган.

Роналду жорий мавсум жами 8 ўйинда 6та гол, Салоҳ эса 11та ўйинда 12та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар