22.10.2021 17:09
3637
«Интер» бош директори: «Лукаку икки баравар кўпроқ ҳақ олиш учун «Челси»га ўтди»

«Интер» клуби бош директори Жузеппе Маротта Ромелу Лукакунинг «Челси»га ўтгани сабаби ҳақида гапирди.

«Лукаку «Челси»га 115 миллион еврога сотилди, унинг ўрнига эса Жекони текинга олдик. Майдонда бу ўйинчилар орасида фарқ деярли йўқ. Эдин унинг ўрнини эгаллай олди.

Лукаку «Челси»га икки баравар кўпроқ пул топиш учун ўтди. Италияда ҳеч ким бунча кўп маош бера олмасди. Ҳозирда биз ҳам катта маблағ сарфлай олмаймиз. 

Айтайлик, ҳозирда менга Лукакуни 75 миллион еврога сотиб олишга рухсат беришмасди. Биз харажатларни камайтириб, пулни ўринли ишлаштишимиз керак», - дейди Маротта Corriere della Sera билан суҳбатда.

Маълумот учун, Лукаку ёзда «Интер»дан «Челси» сафига келиб қўшилган эди. Бельгиялик ҳужумчининг Лондон клубидаги йиллик маоши 12 миллион евро экани ҳақида хабар берилганди. Ромелу АПЛ 7 ўйинидан кейин 3та гол уришга эришди. 

Эслатиб ўтамиз, Лукаку ЕЧЛ 3-турида жароҳат олиб, уч ҳафтага сафдан чиқди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар