22.10.2021 21:13
7883
Фернандеш «Ливерпуль»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш АПЛ 9-тури доирасидаги «Ливерпуль»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда манчестерликлар бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер маълум қилган.

«Аталанта»га қарши кечган ўйинлар ҳар доим таркибдаги йўқотишларга сабаб бўлади. Бизда 2 ёки 3 нафар футболчи жароҳат олган.

Бруну – улардан бири. Унинг «Ливерпуль»га қарши майдонга тушиши сўроқ остида. Шунга қарамай, у якшанба кунги баҳсда майдонга тушиш учун ҳамма ишни қилмоқда», - дейди Сульшер.

Португалиялик футболчи АПЛ жорий мавсумида 8 ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» учрашуви 24 октябрь, якшанба куни соат 20:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар