22.10.2021 12:00
5913
Дани Алвес «Эл Класико» олдидан фикр билдирди

«Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Дани Алвес «Эл Класико» олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Эл Класико»дан олдин ҳар доим катта умидлар бўлади. Ўйинга ёндашув бутун ҳафта давомида сезилади. Бу рақиб билан кўп нарсаларни бошдан кечирганман. «Барселона» — бу бренд. Умид қиламанки, футболчилар мухлисларга йирик ғалабани олиб келишади. Умидни узмаймиз, чунки клуб ҳар доим зўр. Қийинчиликларни ишонч билан енгишимиз керак. 

5:0 ва 6:2 ҳисобидаги ғалабалар ўшандаги ўйин услуби ва мазмуни туфайли эди. Биз одамлар завқ олишлари учун ҳамма нарсани оддий ва мукаммал қилган ягона жамоа эдик», — дея бразилиялик футболчининг сўзларини келтиради Europa Press.

Маълумот учун, «Барселона» — «Реал» ўйини 24 октябрь куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 19:15да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар