21.10.2021 08:50
1030
Куман: «Барса»да жуда кўп вазиятлар бўлди. 60-дақиқагача ҳисоб 2:0 ёки 3:0 бўлиши керак эди»

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган «Динамо» К (1:0) билан баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Танаффусдан сўнг бизда гол уриш учун 3та яққол имконият бўлди. Рақибни бунчалик кўп кечириш, таваккал қилиш мумкин эмас. Яхшиямки, ҳимояда мукаммал ўйнадик.

Доим бир гол ўтказиб юбориш мумкин. Шунинг учун ҳисоб 1:0 эканлигида барча саволларни олиб ташлаш керак, айниқса, рақибдан устун бўлганда. 60-дақиқагача ҳисоб 2:0 ёки 3:0 бўлиши лозим эди. 

Уйга хафа бўлиб кетган одамларни тушунаман. Уларнинг фикрига қўшиламан. «Барселона» кўпроқ гол уриши керак.

Фати жароҳат туфайли узоқ вақт ўйнамади. Унга вақт керак. У энди 19 ёшда. Ундан ҳозир Мессининг ҳаракатларини кутиш нотўғри», – дея Куманнинг сўзларини келтиради Маrca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар