21.10.2021 19:58
14293
Кьеллини: «Роналду жамоани эртароқ тарк этганида «Ювентус»га яхши бўларди»

«Ювентус» ҳимоячиси Жоржо Кьеллини жамоанинг мавсумни бўш бошлаганини Криштиану Роналду билан боғлади.

«Биз шундай даражага етиб келгандикки, Криштиануга янги мақсадлар ва унга ўйнайдиган янги жамоа талаб этиларди. У бундай жамоада бўлса, ҳал қилувчи фигурага айланади. Роналду буни «Юве»да исботлаганди, энди «МЮ»да кўрсатмоқда.

«Ювентус»да таркибни ёшартириш ишлари бошлаган эди. Роналду жамоани 28 август куни тарк этди, аммо «Юве» учун унинг жамоани эртароқ тарк этиши яхши бўларди. Ҳа, биз унинг кетишидан кейин кўп очколарни йўқотдик. Аммо у жамоани эртароқ тарк этганида мавсумга Роналдусиз яхшироқ тайёргарлик кўриш мумкин бўларди», - дейди Кьеллини DAZN’даги эфирида.

Маълумот учун, «Юве» А Серия 8-туридан кейин 14 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар